📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, туман (шаҳар) марказий шифохоналари ва туғуруқхоналарда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати белгиланди.

 

🖇 Мазкур рўйхатга кўра, беморларга жами 520 та ташхис, 28 та диагностик текширув, 46 та лаборатор таҳлил, 235 турдаги дори воситалари, 27 та оператив даво ҳамда 76 та тиббий буюмлар давлат ҳисобидан бепул тақдим этилади.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа орқали бу ҳақда батафсил танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.