☑️Учтепа туман бўлими мутахассислари, ВСЭЛ ходимлари билан биргаликда «Фарҳод деҳқон бозори» АЖ ҳудудида ўрганишлар олиб боришди. Ўрганиш давомида сифати кафолатланмаган, номаълум шароитда тайёрланган, ВСЭЛ маълумотномаси бўлмаган санитария-гигиена тартибларига риоя этмаган ҳолда сақланиб, белгиланмаган жойда сотилаётган
🔺11,4 кг. мол гўшти қиймаси,
🔺12 кг. консерва маҳсулотлари савдоси тўхтатилди ва тегишли тартибда йўқ қилинди.

☑️Яккасарой тумани бўлими ходимлари томонидан «Аския» бозорида назорат тадбирларини ўтказилди. Тадбир мобайнида бозор расталарида ноқонуний, сифатини кафолотловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган маҳсулотлар мавжудлиги ва уларнинг савдоси ҳамда маҳсулотларнинг сифати кўздан кечирилди.
Ноқулай шароитда сақланаётган ҳамда сифати талаб даражасида бўлмаган
🔺8 кг. мол гўшти қиймаси,
🔺10 кг. товуқ гўшти қиймаси,
🔺4,8 кг. товуқ ошқозони,
🔺5 кг. товуқ жигари савдосига чек қўйилди.