Аваз Иноятов,
марказ директори ўринбосари:
— Муассасамизда тиббий туризм имкониятлари кенгайиб бормоқда. Шунинг учун хорижлик беморлар учун алоҳида рўйхатхона ва уларга хизмат кўрсатувчи қўшимча ходимлар тайинланди.
🌐Марказ дунёнинг нуфузли ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, улар орасида АҚШ, Германия, Польша, Туркия, Хиндистон, Россия ва Қозоғистон каби давлатларнинг тиббиёт муассасалари бор. Бу клиникалар билан илмий-амалий мулоқот ва телемедицина бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда.
🔬Беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида:
📌 замонавий автоматик ИФА анализаторлари;
📌HPV вирусини аниқлаш ҳамда микологик таҳлиллар ўтказиш учун ПЗР ускунаси;
📌кичик тос аъзолари яллиғланиши, бепуштлик ҳамда аёллар хасталикларини даволовчи BTL EMSELLA аппарати;
📌 патоморфологияда тўқима ва ҳужайраларнинг ҳолатига аниқ баҳо берувчи иммуногистохимик анализатор;
📌 комбинирланган UVA ва UVB кабина;
📌 эксимер нури ускуналари каби технологиялардан фойдаланиб келинмоқда.
⚙️Улар орасида дерматокосметологик ускуналар парки алоҳида ўринни эгаллайди.
🛤 Марказнинг ҳудудий филиалларида лазеротерапия, озонотерапия, гистологик текширув ва косметологик хоналар ташкил этилган. Бу эса беморлар учун қулайлик яратиб, марказга бормасдан, яшаш ҳудудининг ўзида якуний ташхисга эга бўлиш ва даволаниш имкониятини яратади.
🗓 Йил бошидан бери муассасага қарийб 40 минг нафар бемор мурожаат қилган. Уларнинг 6 минг нафарга яқини стационар шароитда даволанган.
🗺 Бу даврда 24 та хорижий давлатдан 1000 нафарга яқин бемор мурожаат қилиб, уларнинг 200 нафардан зиёди стационар шароитда даволанган. Бу ўтган йилги мурожаатлардан 11 фоизга ортиқ демакдир.
Бу эса марказнинг тиббий туризм борасида келгусида янада юқори кўрсаткичларга эришиш имконияти борлигини кўрсатади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.