Шу кунларда мамлакатимизда қизамиқ ва қизилчага қарши миллий эмлаш кунлари бўлиб ўтмоқда.

🔺Дунёдаги қизамиқ бўйича мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, касалликнинг республикамиз худудига кириб келиши ва аҳоли ўртасида кенг тарқалишининг олдини олиш асосий масалага айланган.

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, қўшни Афғонистонда 2021 йилда қизамиқ билан касалланган 30 мингдан зиёд бемор рўйхатга олиниб, уларнинг 80 фоизини 5 ёшгача бўлган болалар ташкил этган.

🚫 Кўпчилик қизамиқни шунчаки бир тошма сифатида тасаввур қилади. Бунга мамлакатимизда қизамиққа қарши фаол профилактик тадбирлар олиб борилаётгани сабаб бўлса, бошқа томондан аҳолининг бу касаллик ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслиги аён бўлади.

🗞 Мазкур жараёнларни юртдошларимизга тушунарли ва аниқ тарзда етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳим.

🎤 Шу боис пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда журналистлар учун семинар ташкил этди. Унда қизамиқ ва қизилчага қарши эмлаш кампанияси юзасидан тушунчалар бериш мақсад қилинган.

Семинар давомида юртимизнинг барча ҳудудларидан келган соҳага ихтисослашган журналист ва блогерлар қизамиқ ва қизилча касалликларига қарши эмлаш ишларининг аҳамияти, уларни ёритишда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар ва бу борадаги халқаро тажриба ҳақида атрофлича маълумот олмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.