Сессияда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, сиёсий партиялар раҳбарлари ва бошқа тегишли ташкилот ҳамда идоралар масъуллари иштирок этди.

Сессияда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Қарши шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Камолиддин Султоновнинг ахбороти эшитилди.

Шунингдек, сессияда шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Матлуба Очилованинг 3-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатига эҳтиёжманд хотин-қизларни қўшимча равишда киритиш тўғрисида,

шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Наргиза Самадованинг 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг ҳамда шаҳарда таълим сифатини яхшилаш, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қарорлар ижроси юзасидан шаҳар халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида,

шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Акмал Ашуровнинг Соғлиқни сақлаш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-6-сонли қарорининг шаҳарда ижроси юзасидан 2022 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида,шаҳар Молия бўлими мудири Шерзод Ашуровнинг Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил II-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидаги маблағларни йўналтириш тўғрисида ахборотлари эшитилди. Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди. Шу билан сессия иши якунлади.
Шундан сўнг Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати, таниқли ижодкор Шарофат Ашурованинг «Мерос абадияти» китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Тақдимотда сўзга чиққанлар Шарофат Ашурованинг вилоятимиз маданий ва маънавий меросини тадқиқ этиш, уни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.